Бир қувватланишда 90 кун ишлайдиган телефон яратилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Бир қувватланишда 90 кун ишлайдиган телефон яратилди

Технология 24-07-2015, 14:39 974
Бир қувватланишда 90 кун ишлайдиган телефон яратилди

Kickstarter’да маблағ йиғилаётган кичик телефон бир қувватланишда 90 кун ишлай олади, деб ёзмоқда Kun.uz.

Janus One 1500 мА/соат қувватга эга аккумулятор билан жиҳозланган бўлиб, қувватни кўп ишлатадиган функциялардан чекланган. Телефон кичик OLED-дисплей, Bluetooth 3.0 модули, G-сенсорга эга. У фақатгина GSM тармоғида ишлайди.

Телефоннинг ҳажми 99х56,8 мм бўлиб, қалинлиги 5,5 мм.ни ташкил этади.

Janus One 2015 йилнинг сентябрь ойида сотувга чиқиши режалаштирилмоқда.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.