13:22 / 20.07.2017
7 042

2018 йил охиригача Ўзбекистонда муқобил телеузатиш тўхтатилади

2018 йил охиригача Ўзбекистонда муқобил телеузатиш тўхтатилади
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ер усти муқобил телеузатиш 2018 йилнинг декабригача босқичма-босқич тўхтатилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 17 июлдаги «Рақамли телеузатишга ўтиш ва ер усти муқобил телеузатишни тўхтатиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 502-сонли қарори билан белгиланди, деб ёзмоқда Дарё нашри.

Қарор билан Ўзбекистон Республикасида ер усти муқобил телеузатишни босқичма-босқич тўхтатиш графиги тасдиқланди.

Унга мувофиқ, умуман Ўзбекистон ҳудудида 2018 йил 5 декабригача, Тошкент шаҳрида эса 2018 йил 15 июлига қадар муқобил телеузатиш тўхтатилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » 2018 йил охиригача Ўзбекистонда муқобил телеузатиш тўхтатилади