Аввалроқ, «Samsung» компаниясининг экран остидаги биологик таниб олиш технологиясига эга илк флагмани «Note 9» бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Фаблетнинг жорий авлодида сканер анъанавий равишда орқа панелга жойлаштирилган, деб хабар беради «Хабар» нашри.
Кейинроқ тарқалган миш-мишларга қараганда, компания ушбу технологияни ишга туширишга ҳали тайёр эмас экан. Барча умид 2019 йилнинг январида тақдим этилиши кутилаётган «Galaxy S10»дан, дейилади хабарда. Юбилей қурилмада қандайдир ўзига хос хусусият бўлиши керак: эгилувчан экран ёки ҳеч бўлмаганда экран ичига ўрнатилган бармоқ изи сканери.
Кореяда тарқалган маълумотларга кўра, технологиянинг аниқлиги ва чидамлилигини ошириш учун компания ўзининг ултратовушли ечимини ишлаб чиқмоқда. Мазкур технология анча қиммат ва уни оммавий ишлаб чиқаришда қўллаш қийин. Хабар берилишича, «Samsung»нинг ултратовушли экраности бармоқ изи сканери устидаги ишлар якунланган, аммо «Galaxy S10» чиқадиган вақтгача унинг маҳсулдорлиги ва аниқлилиги яхшиланиши керак. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?