Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев билан Украина Президенти Петро Порошенко ўртасида Украина томонининг ташаббуси билан 2016 йил 13 декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.
Украина Президенти Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ишончли тарзда ғалаба қозонгани билан самимий табриклаган.
Президентлар турли соҳаларда Ўзбекистон билан Украина муносабатларининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама этиб, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро долзарб масалалар юзасидан фикр алмашган.
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги ўзаро манфаатли муносабатларни, аввало, савдо-иқтисодий соҳадаги алоқаларни кенгайтириш йўлида биргаликда ҳаракат қилишга, бунда икки давлатнинг мавжуд имкониятларини тўла ишга солишга келишиб олишган.
Петро Порошенко Шавкат Мирзиёевни ўзига қулай вақтда Украинага ташриф билан келишни таклиф қилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Ҳусийлар Россия нефтини олиб кетаётган кемага ракеталар учирди
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезияни мағлуб этиб, финал ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди
Олмаотада ўликхона қўриқчиси жасадларни зўрлаганликда гумон қилинмоқда
Тошкентда «права» олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Президент Олимпиадага йўлланма олган футболчиларга табрик йўллади
Осиё кубоги: Ўзбекистоннинг ғалабасига хориждан қандай муносабат бўлмоқда?
Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди