Ўзбекистондаги ягона беш юлдузли меҳмонхона модернизация қилинади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистондаги ягона беш юлдузли меҳмонхона модернизация қилинади

Узбекистон 5-10-2015, 14:18 3 477
Ўзбекистондаги ягона беш юлдузли меҳмонхона модернизация қилинади

Ўзбекистондаги ягони беш юлдузли меҳмонхона – International Hotel Tashkent жаҳон стандартлари бўйича қайта модернизация қилиниб, халқаро Hilton меҳмонхоналари тармоғи назорати остига ўтади.

Айни пайтда лойиҳанинг техник ва иқтисодий асосланиш ва баҳоланиш ишлари олиб борилмоқда. Hilton тармоғи меҳмонхонани ўз бошқарувига олишни режалаштирмоқда. Меҳмонхона оператори билан жорий келишув ўтган йилда имзоланган эди.

“International Hotel Tashkent анча олдин қурилган эди, энди у Hilton тармоғи талабларига жавоб бериши керак. Унинг модернизациясига йирик инвестициялар йўналтирилади”, - деди “Ўзбектуризм” вакили Sputnik агентлиги билан суҳбатда.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.