Бошқирдистон ОТМларидаги ўзбек талабаларининг сони ошмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Бошқирдистон ОТМларидаги ўзбек талабаларининг сони ошмоқда

Узбекистон 19-11-2015, 11:15 599

Бошқирдистон олий таълим муассасаларидаги ўзбекистонлик талабаларнинг сони йил сайин ошиб бормоқда. Бу ҳақда Уфа давлат авиацион техника университетида бўлиб ўтган чет эллик таълим олувчилар конференцияси экспертлари маълум қилди, деб хабар беради UzDaily.

Бошқирдистон ОТМларидаги ўзбек талабаларининг сони ошмоқда

Ўзбекистонга иқтисодиётнинг ривожланиши учун билимдон мутахассислар зарур ҳисобланади. Бошқирдистон эса, ўз навбатида, унча қиммат бўлмаган нархларда сифатли таълим олишни таклиф қила олади.

Ўзбекистон охирги йилларда Уфага таълим олиш учун энг кўп талабалари келаётган мамлакатлар қаторидадир. Жумладан, Бошқирдистон ОТМларида Ўзбекистондан 316 киши таълим олган.

Ўзбекистонлик абитуриентларнинг аксарият қисми Уфанинг техника ОТМларида таълим олишга интилмоқда. Бошқирдистонда таълим олиш Москва ОТМларида таълим олишга қараганда анча арзон ҳисобланади.


Манба: Daryo.uz
loading...


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.