11:22 / 06.05.2024
1 415

Шоҳжаҳон Жўраев 2 йил олдин отаси Шерали Жўраевни судга бергани маълум бўлди

Шоҳжаҳон Жўраев 2 йил олдин отаси Шерали Жўраевни судга бергани маълум бўлди
Фото: Instagram
Хонанда Шоҳжаҳон Жўраев ўз отаси, Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевни 2022 йилда судга бергани маълум бўлди.

Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судида кўриб чиқилган даъво уйга киритиш билан боғлиқ низо бўлган. Суднинг ҳал қилув қарори судья Икромжон Қурбонбоев томонидан 2022 йил сентябрь ойида қабул қилинган.

Скриншот: Олий суд
Иш туркуми хусусий уй-жой фондидан фойдаланиш, тасарруф этиш, эгалик қилиш билан боғлиқ низолар (уйга киритиш билан боғлиқ низолар) бўлиб, иш ҳужжатларига кўра, даъво қаноатлантирилган ва апелляция бўлмаган.

Шу кунларда хонанда Ботир Қодиров жавобгарлар — Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевлардан оталикни белгилаш талаби билан чиққан суд иши давом этмоқда. Ҳолат юзасидан изоҳ берган Зоҳиршоҳ Жўраев жамоатчиликдан бундай пиар ва ҳайпларга оиласини аралаштирмасликни илтимос қилган.

Кейинроқ Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг никоҳли фарзанди эканлиги ҳамда марҳум ҳофизнинг ўғиллари билан нима мақсадда судлашаётгани ҳақида гапирган эди. Шерали Жўраевнинг биринчи турмуш ўртоғи Хурсаной ая Ботир Қодиров ҳақиқатан ҳам Шерали Жўраевнинг ўғли эканлигини таъкидлаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шоҳжаҳон Жўраев 2 йил олдин отаси Шерали Жўраевни судга бергани маълум бўлди