Интернет тармоғида 2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида хорижий валюталарни нақд кўринишда ечиб олишни таъминловчи қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди, деб хабар берди «Халқ сўзи».
Ҳужжатга кўра 1 апрелдан бошлаб халқаро тўлов картага эга жисмоний шахслар, тижорат банклари томонидан ўрнатилган чеклов доирасида чет эл валютасини нақд кўринишда ечиб олишлари мумкин бўлади.
Бундан ташқари Марказий банк томонидан 1 апрелга қадар жисмоний шахсларга тегишли ҳисоб рақамларидаги хорижий валютани масофавий бошқариш тизимини ҳам йўлга қўйиш режалаштирилган.
2018 йилнинг 1 майига қадар эса банклар ўртасида маҳаллий ва халқаро банк карталари бўйича ахборот-технологик ҳамкорликни йўлга қўйишни кўзда тутувчи Миллий банк ишлов бериш марказини ташкил қилиш бўйича концепцияни ишлаб чиқилиши кутилмоқда.
Жорий йилнинг 1 июлигача норезидентларнинг тўлов карталарини қабул қилишни таъминловчи тўлов терминаллари асосий халқаро тўлов тизимлари билан интеграллаштирилади.
Автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шохобчалари 2018 йилнинг 1 ноябрига қадар кунига 24 соатли тартибда ишлаши таъминланиши лозим. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Путин Хитой талабаларига қандай маслаҳат берди?
Путин ва Си Цзиньпин учрашувидаги "ишора" штатларда ваҳима уйғотди
Орзудаги уй — қишда иссиқ, ёзда салқин. Бунга қандай эришиш мумкин?
Эрон президентини олиб кетаётган вертолёт ҳалокатга учради
Мансаб пиллапоялари: унга кимлар муносиб?
Лавров: Путин ва Си Цзиньпин Хитойнинг глобал хавфсизлик бўйича ташаббусини муҳокама қилди
Фил Фоден АПЛнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди
Шавкат Мирзиёев ҳамдардлик учун Эрон элчихонасига ташриф буюрди