Фото: Getty Images
“Манчестер Сити”нинг 23 ёшли ярим ҳимоячиси Филипп Фоден АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
“Ушбу мукофотни олиш мен учун жуда фахрланадиган ютуқдир. Англия Премьер Лигаси дунёнинг энг яхши лигаси сифатида тан олинган ва мен ўз клубларида мавсумни ажойиб ўтказаётган бошқа кўплаб футболчилар қаторида эканлигимдан хурсандман.
Умуман олганда, бу мавсумдаги ўйинимдан жуда хурсанд бўлдим ва мавсум давомида жамоамга голлар ва голли узатмалар билан ғалабаларда ўз ҳиссамни қўшганимдан жуда хурсандман”, — дейди “Сити” ярим ҳимоячиси.
Фил Фоден “Манчестер Сити”нинг барча ходимларига, мураббийларига, айниқса жамоадошларига раҳмат айтиб, бу мукофотни уларсиз қўлга кирита олмаслигини айтди.
“Шунингдек, фурсатдан фойдаланиб, менга овоз берган барчага миннатдорчилик билдирмоқчиман, чунки бу мукофот мен учун жуда катта аҳамиятга эга”,— дейди Фоден.
Жорий мавсумда АПЛда Фоден 34 та ўйинда иштирок этиб, 17 та гол ва 8 та голли узатмани амалга оширган.
Фоденнинг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар тузилган.
Transfermarkt порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 130 миллион еврони ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз бош соврин учун Палмер, Ҳоланд, Сака, ван Дейк, Деклан Райс каби футболчилар кураш олиб борган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Хитойлик ҳакерлар АҚШдаги 150 нафар сиёсатчи ортидан жосуслик қилган бўлиши мумкин
Қашқадарёда эркак аёли ва чақалоғини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилди
Байден ҳозирча Украинани НАТОга таклиф этишга чақирмасликка қарор қилди
Шармандали мағлубиятдан кейин мураббий футболчиларни қамаб қўйди
Гавининг қилиғи Фликка ёқмади: “Ақл ўргатишни сенга ким қўйибди?”
Киев ва Москва ўртасидаги тинчлик музокаралари: у қандай кўринишда бўлиши мумкин?