date
views 148

Баҳодир Жалолов ва Шаҳрам Ғиёсовнинг қўлқопи 50 миллион сўмга сотилди

Баҳодир Жалолов ва Шаҳрам Ғиёсовнинг қўлқопи 50 миллион сўмга сотилди
Баҳодир Жалоловнинг имзоланган бокс қўлқоплари 16 май куни журналист Аброр Зоҳидов томонидан кимошди савдосига қўйилган эди.

Бу аукционга ҳиссасини қўшиш учун Шаҳрам Ғиёсов ҳам ўзининг имзоланган бокс қўлқопларини тақдим этган. Аукцион якунига кўра, икки Ўзбекистоннинг энг машҳур боксчилари тақдим этган қўлқоплар 50 миллион сўмга сотилди.

Аукциондан тушган пуллар 13 ёшли Нуразиз Саидовнинг муоалажаларига сарфланади. У ҳозирда оққон касали билан курашаётгани айтилган.

Аввалроқ Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси аъзоси Ҳусайн Норчаевнинг дўпписи 50 миллионга сотилган эди. Бу сумма ҳам болалар шифохонасига хайрия сифатида ўтказилиши айтилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Баҳодир Жалолов ва Шаҳрам Ғиёсовнинг қўлқопи 50 миллион сўмга сотилди