Мамлакатда жорий йилнинг I чорагида туғилишлар ва қайд этилган никоҳлар сони 2023 йилнинг мос давридагига қараганда камайди.
Инфографика: Статистика агентлиги
Туғилишлар сони 4,3 фоизга камайди
Статистика агентлиги Ўзбекистон аҳолисининг январь–март ойларидаги демографик ҳолати бўйича маълумот берди. Қайд этилишича, республикада уч ой давомида 205 700 чақалоқ (2023 йил мос давридан 4,3 фоиз кам) тирик туғилган.
Чақалоқлар 83,2 фоизининг оталари 25–39 ёш, 7 фоизиники 25 ёшгача, 9,8 фоизида 40 ва ундан катта ёшларда бўлган. Туғилганлар 35,9 фоизининг оналари 25 ёшгача, 62,7 фоизиники 25–39 ёш, 1,4 фоизида 40 ва ундан катта ёшларда экани қайд этилган.
Инфографика: Статистика агентлиги
Туғилганлар сонининг энг кўп улуши Самарқанд вилояти (24 075 нафар), энг кам улуши Сирдарё вилояти (5 066 нафар) ҳиссасига тўғри келган.
Ҳудудлар бўйича туғилиш коэффициенти энг юқори кўрсаткич Сурхондарё вилоятида, энг ками Бухоро вилоятида қайд этилган.
Никоҳлар сонидаги камайиш тенденцияси
Республикада 2024 йил январь–март ойларида қайд этилган никоҳлар сони 48 600 мингтани ташкил этган. Бу рақамлар ўтган йилнинг мос давридагидан 900 тага кам.
Инфографика: Статистика агентлиги
Мамлакатда тузилаётган расмий никоҳлар сони 2023 йилдан бошлаб камайишда давом этмоқда. Хусусан, 2023 йил I чоракда 49 500 та никоҳ қайд этилган. Ундан аввалги 2022 йил январь–март ойларида 57 900 та, 2021 йилнинг мос даврида 59 900 та никоҳ тузилган.
Жорий йил I чоракда қайд этилган никоҳларда аёлларнинг ўртача ёши 23,3 ёшни, эркакларники 28,2 ёшни ташкил этган. Тузилган никоҳларнинг энг катта улуши 25 ёшгача бўлган аёлларга тўғри келган.
Инфографика: Статистика агентлиги
Никоҳлар сонининг энг кўп улуши Қашқадарё (5 542 та) ва Самарқанд (5 190 та) вилоятлари, энг кам улуши эса Сирдарё (1071) ҳамда Навоий (1 064) вилоятларида қайд этилган.
Таҳлилларга кўра, 2022 йилда мамлакатда 296 700 та никоҳ қайд этилган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 12 900 тага қисқарган ва 283 800 тани ташкил этган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”