“Ўзгидромет” 13—15 май кунлари республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра:
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, 13 майда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 13 майда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
- Ҳарорат 13 майда кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража;
- 14 майда кечаси 15-20 даража, кундузи 28-33 даража;
- 15 майда кечаси 13-18 даража, кундузи 28-32 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 13 майда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
- Ҳарорат 13 майда кечаси 14-19 даража, кундузи 30-35 даража;
- 14 майда кечаси 15-20 даража, кундузи 33-38 даража;
- 15 майда кечаси 15-20 даража, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат 13 майда кечаси 12-17 даража, кундузи 27-32 даража;
- 14—15 майда кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 14-19 даража, кундузи 13 майда 30-35 даража;
- 14—15 майда 33-38 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат 13 майда кечаси 12-17 даража, кундузи 25-30 даража;
- 14 майда кечаси 14-19 даража, кундузи 27-32 даража;
- 15 майда кечаси 14-19 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат 13 майда кечаси 7-12 даража, кундузи 15-20 даража;
- 14—15 майда кечаси 10-15 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”