Ўзбекистон бўйича 13-17 май кунларига об-ҳаво прогнози берилди. Ушбу ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, ҳаво ҳарорати кундан кунга кўтарила бошлайди ва ҳафтанинг ўртасига бориб +33...+36 даражага етади, жанубда ва чўл ҳудудларда +38 даражагача бўлади.
Эртадан бошлаб фақат республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудлари Каспий денгизи ҳудудларидан кириб келган нам ҳаво таъсири остида бўлади. 14-15 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Навоий вилоятининг шимолида баъзи жойларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғирлар ёғади.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида нам ҳаво массалари шарққа қараб тарқалади ва республиканинг айрим жойларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати +25...+30 даражагача пасаяди.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Пойтахтда 13-15 май кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 13 майда +29...+31 даража, 14-15 майда +33...+36 даража бўлади.
16-17 майда ҳарорат +25...+30 даражагача пасаяди, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”