date
views 335

Исроил Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг ўлимига алоқадорлигини рад этди

Исроил Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг ўлимига алоқадорлигини рад этди
Фото: Iranian State Tv
Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг вертолёт ҳалокатида ҳаётдан кўз юмишига Исроилнинг алоқаси йўқ. Бу ҳақда 20 май куни Reuters агентлигига берган изоҳида исроиллик юқори мартабали мулозим айтди.

«Бу биз эмас эдик», деди исми сир қолишни истаган амалдор.

Иброҳим Раисий 19 май оқшомида вертолётнинг «фавқулодда қўниши» оқибатида ҳалок бўлди. Эроннинг Mehr агентлиги маълум қилишича, давлат раҳбари «хизмат ва Эрон халқи олдидаги бурчини бажараётиб, бахтсиз ҳодисага учради ва шаҳид бўлди».

Эрон президентини олиб кетаётган вертолёт Озарбойжон чегараси яқинидаги ўрмонли тоққа қулаган. Қайд этилишича, фалокатга об-ҳаво ҳам сабаб бўлиши мумкин – Эрон расмийлари ҳалокат жойини аниқлашга уринганида туман, шамол ва кучли ёмғир тўсқинлик қилганини маълум қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг ўлимига алоқадорлигини рад этди