10:34 / 12.05.2024
127

“Ўзгидромет” 13 май куни қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

“Ўзгидромет” 13 май куни қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди
“Ўзгидромет” 13 май, душанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Унга кўра:

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-14 даража, кундузи 29-31 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-19 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 27-32 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-19 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 15-20 даража бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » “Ўзгидромет” 13 май куни қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди