15:20 / 29.03.2018
4 672

Тожикистон билан визасиз режим қандай амал қилади?

Тожикистон билан визасиз режим қандай амал қилади?
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида «Фуқароларнинг ўзаро сафарлари тўғрисида»ги Битим эълон қилинди.

Маълумот учун: Битим Президентнинг 14.03.2018 йилдаги ПҚ–3604-сон қарори билан тасдиқланди ва мамлакатимиз учун 19.03.2018 йилдан кучга кирди.

Norma’нинг ёзишича, аввалги аҳдлашувлар доирасида қуйидагилар иккала мамлакат ҳудудида 30 сутка давомида бўлиши мумкин эди:

• амалдаги дипломатик паспортлар эгалари;
• расмий давлат ва ҳукумат делегациялари таркибида борувчи фуқаролар;
• хизмат сафарларини амалга оширувчи муайян даражадаги мансабдор шахслар (Ўзбекистон томонидан – вазир ўринбосарлари ва хизмат мақомига кўра уларга тенглаштирилган шахслар, вилоятлар ҳокимлари ўринбосарлари, республика ва вилоят бўйсунувидаги туманлар, шаҳарлар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарларидан қуйи лавозимда бўлмаганлар).

Янги тартибга кўра Ўзбекистон ва Тожикистоннинг барча фуқаролари тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлганда 30 суткагача муддатга киришлари, чиқишлари, транзит ўтишлари ва вақтинча бўлишлари мумкин. Давлатларимизнинг чегараолди туманларида амал қилган алоҳида режим ва бўлиш муддати бекор қилинди.

Хизмат вазифалари бўйича келган фуқароларни вақтинча прописка қилиш ва рўйхатдан ўтказиш жадвалда кўрсатилган ҳужжатлар, шунингдек хизмат ва хизмат сафари гувоҳномалари асосида бож ва йиғимларни ундирмай амалга оширилади.

30 суткадан ортиқ муддатга кириш ва мамлакатда бўлиш учун виза расмийлаштириш керак. Кўп марталик кириш-чиқиш визаларини расмийлаштирганлик учун консуллик йиғими миқдори ўзгармади: 6 ойгача – 10 АҚШ доллари, 1 йилгача бўлса – 20 АҚШ доллари. Бунда қуйидагилар консуллик йиғими тўлашдан озод қилинади:

• фан, техника, таълим, маданият, санъат ва спорт соҳасида айирбошлаш тартибида борувчи шахслар;
• Улуғ Ватан уруши фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахслар, 1 ва 2-гуруҳ ногиронлари – тегишли гувоҳномаларни тақдим этганда;
• 16 ёшгача ва 60 ёшдан ошган фуқаролар;
• таклиф этувчи ўқув муассасаларининг илтимосномалари асосида ўқув муассасаларида, курсларда таълим олувчилар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тожикистон билан визасиз режим қандай амал қилади?