Фото: «President.uz»
Президент Шавкат Мирзиёев Бухорога ташрифи чоғида дастлаб вилоят ва туманлар ҳокимлари, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, мутасаддилар билан йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда жорий йил 16-17 февраль кунлари давлат раҳбарининг вилоятга ташрифи давомида белгиланган вазифалар ижроси муҳокама қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўшанда вилоят иқтисодиётини ҳар томонлама ривожлантириш, янги саноат корхоналари ва тадбиркорлик субъектлари ташкил этиш, маҳаллийлаштириш даражаси ва экспорт ҳажмини ошириш, сайёҳлар оқимини кўпайтириш, қишлоқ хўжалигини таркибий ўзгартириш, янги уй-жойлар, ижтимоий объектлар қуриш бўйича кўплаб топшириқлар берилган эди. Бунинг учун зарур маблағ ва ресурслар ажратилди.
Йиғилишда мазкур йўналишларда амалга оширилаётган ишлар кутилган даражада эмаслиги жиддий танқид қилинди. Муддатидан кечикаётган ёки бажарилмаётган лойиҳалар кўрсатиб ўтилиб, бунинг сабаблари муҳокама этилди.
Шавкат Мирзиёев белгиланган вазифаларни бажаришда сусткашликка йўл қўяётган мутасаддиларни жиддий огоҳлантирди. Барча режалар ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш, «аравасини тортолмаган» раҳбарларга нисбатан қатъий чоралар кўриш бўйича топшириқлар берди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди