Гэллап (Gallup) Халқаро тадқиқот маркази хавфсизлик бўйича ўтказган навбатдаги сўрови натижаларини эълон қилди.
Бу ҳақда хабар қилган bbc.comга кўра, “Глобал қонун ва тартиб” (Global Law and Order) сўровида қатнашган шахслардан тунда кўчада юрганда ўзларини хавфдан холи ҳис қилишлари ёки йўқлиги ҳамда жиноят қурбони бўлган-бўлмаганликлари ҳақида сўралган.
Сўров натижаларига кўра, Сингапур дунёдаги энг хавфсиз давлатдир. Энг хавфли давлат эса, Венесуэла эканлиги аниқланган.
Сўровда 142 давлат ва ҳудудда яшовчи 148 минг одам иштирок этган. Қатнашувчилардан маҳаллий полицияга бўлган ишонч, тундаги хавфсизлик, ўғрилик ҳамда охирги 12 ой ичида содир бўлган талончилик ҳақида сўралган.
Ўзбекистон дунёдаги энг хавфсиз 5-давлат деб топилган. Ўзбекистондан олдинги ўринларда Сингапур, Норвегия, Исландия ва Финляндия жой олган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради