Сербия элчиси ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Сербия элчиси Момчило Бабичнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
Учрашув давомида томонлар ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва сиёсий, иқтисодий ҳамда маданий соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.
Саидов элчига Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг