date

Ўзгидромет: Феврал ойида Ўзбекистонни қандай об-ҳаво кутиб турибди?

Ўзгидромет: Феврал ойида Ўзбекистонни қандай об-ҳаво кутиб турибди?

Жорий йилнинг феврал ойида Ўзбекистон аҳолисини нисбатан ўзгарувчан, аммо умумий ҳисобда юмшоқ об-ҳаво кутиб турибди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» ахборот берди.

Маълум қилинишича, ойнинг илк беш кунлиги нам ва нисбатан илиқ об-ҳаво билан бошланади. Республика ҳудудларининг аксар қисмида ёғингарчилик асосан ёмғир кўринишида кузатилади. Шу даврда ҳаво ҳарорати босқичма-босқич кўтарилиб, тунги соатларда 5–10 даража илиқ, кундуз кунлари эса 13–18 даража илиқ атрофида бўлади.

Феврал ойининг кейинги даврларида эса ҳарорат кўрсаткичлари ўзгариб туриши кутилмоқда. Тунги пайтда ҳаво 2–7 даража илиқдан 0–5 даража совуққача, кундузи эса 5–10 даража илиқдан 13–18 даража илиққача тебраниб туради.

Синоптиклар прогнозига кўра, ҳар бир ўн кунликда айрим кунлари 2–3 кун мобайнида ёғингарчилик — ёмғир ёки қор ёғиши эҳтимоли бор.

Шу билан бирга, қиш фаслидаги об-ҳаво доим барқарор бўлмаслиги таъкидланади. Турли йилларда феврал ойи ҳар хил кечади. Айрим йилларда баҳорга хос илиқ кунлар тез-тез кузатилиб, табиатнинг эрта уйғонишига сабаб бўлади. Бундай пайтларда бодом, ўрик, олхўри ва олчанинг эрта навлари гуллаши мумкин.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда метеорологик кузатувлар давомида феврал ойида қайд этилган энг юқори ҳарорат 24–29 даража илиқни, айрим жанубий ҳудудларда эса 30–32 даража илиқни ташкил этган. Республика бўйича ушбу ҳарорат рекордлари асосан 2016 ва 2021 йилларда кузатилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзгидромет: Феврал ойида Ўзбекистонни қандай об-ҳаво кутиб турибди?