date

Uzbekistan Airways 34 йиллиги муносабати билан 30%гача чегирма берди

Uzbekistan Airways 34 йиллиги муносабати билан 30%гача чегирма берди

Uzbekistan Airways ўзининг 34 йиллиги муносабати билан тарифларга 30 фоизгача чегирма эълон қилди. Авиакомпания хабарига кўра, акция йўналишлар тармоғидаги барча йўналишларга татбиқ этилади ва йўловчиларга кейинги сафарини олдиндан режалаштириш имконини беради.

Қайд этилишича, чегирма фақат бир кун — 28 январь санасида амал қилади. Авиакомпания йўловчиларни таклифдан фойдаланиб қолишга чақириб, чипталарни расмий каналлар орқали харид қилишни тавсия этган.

Чипталарни booking.uzairways.com сайти, мобил илова, Uzbekistan Airways Sales филиаллари ҳамда агентликлар орқали топиш мумкин. Чегирма фақат тариф қисмига тааллуқли бўлиб, солиқ ва йиғимлар алоҳида тўланиши эслатилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Uzbekistan Airways 34 йиллиги муносабати билан 30%гача чегирма берди