
Россиянинг "Татнефть" компанияси Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида қуёш энергияси ишлаб чиқариш лойиҳасини Ҳиндистоннинг Universal Carbon Registry платформасида рўйхатдан ўтказди. "Татнефть" матбуот хизматига кўра, Ангрендаги шина ишлаб чиқариш заводи томларига умумий қуввати 0,33 МВт бўлган қуёш электр станциялари ўрнатилган.
Қуёшдан олинадиган энергия корхона томонидан фойдаланилади ва қисман ҳудудий тармоқдан олинадиган, карбонат ангидридни кўп миқдорда чиқарувчи энергияни алмаштиради. Компания ҳисоб-китобларига кўра, лойиҳа ҳар йили иссиқхона газлари чиқиндиларини тахминан 206 тонна CO₂ эквиваленнига қисқартириш имконини беради.
"Татнефть" мазкур ташаббусни энергетика соҳасида янги технологик платформаларни жорий қилиш ва иқлим бўйича ҳамкорликнинг янги шаклларини ўрганиш учун стратегик қадам сифатида баҳоламоқда.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.