date

Ўзбекистон ва Италия инвестициялари ҳимояси бўйича келишув тасдиқланди

Ўзбекистон ва Италия инвестициялари ҳимояси бўйича келишув тасдиқланди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Италия ўртасида ўзаро инвестицияларни ҳимоя қилиш бўйича келишувни тасдиқлади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Ҳужжат 29 май куни Самарқанд шаҳрида имзоланган ва 31 октябрь куни кучга кирган. Келишув инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган.

Шартноманинг ижросини таъминлаш учун Саноат ва савдо вазирлиги масъул орган этиб белгиланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон ва Италия инвестициялари ҳимояси бўйича келишув тасдиқланди