Ўзбекистонда бензин ва метан учун нақд пул тўлиқ тақиқланади

2026 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда бензин ва метан учун нақд пулда тўлаш тўлиқ бекор қилиниши режалаштирилмоқда.
Эндиликда АЁҚШларда ёқилғи қуйиш, электромобилларни қувватлаш, шунингдек, электр, газ ва сув хизматлари учун ҳисоб-китоб фақат банк карталари ва электрон тўловлар орқали амалга оширилади. Нақд пул воситалари орқали тўлов қилиш тўлиқ тақиқланади.
Бу ўзгариш аҳоли ва йўловчилар учун замонавий ва қулай тўлов тизимини ривожлантириш, шунингдек, молиявий операцияларни янада шаффоф ва хавфсиз қилиш мақсадида киритилмоқда.
Ҳозирда тегишли хизматлар ва АЁҚШлар мазкур тизимга ўтиш учун зарурий тайёргарлик ишларини олиб бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг