date

Қуёш панеллари учун 153,6 млрд субсидия

Қуёш панеллари учун 153,6 млрд субсидия
Ўзбекистонликлар жорий йилнинг тўққиз ойида қуёш панеллари ўрнатгани учун 153,6 миллиард сўм субсидия олишди, деб хабар берди Солиқ қўмитаси. Маблағ давлат бюджетидан ажратилди.

Октябрь ойи бошига келиб, энг кўп субсидия Хоразм вилояти аҳолиси томонидан олинган — 42,6 миллиард сўм. Қорақалпоғистон эса 22,4 миллиард сўм, Бухоро вилояти эса 15,3 миллиард сўм субсидия олган.

Қўмитанинг маълумотига кўра, Тошкент шаҳрида ушбу рақам 10,7 миллиард сўмни, пойтахт вилоятида эса 8,2 миллиард сўмни ташкил этган. Эслатиб ўтамиз, 2023 йил апрель ойидан бошлаб қуёш панелли хонадон эгалари белгиланган меъёрдан ортиқ ишлаб чиқарилган ҳар бир кВт⋅с энергия учун бюджетдан минг сўмдан олиш имконига эга бўлишди.

Субсидия олган фуқаролар Солиқ мобил иловаси (Android/iOS) орқали «Қуёшли уй» бўлимида «Картага ўтказиш» функцияси ёрдамида маблағни карталарига ўтказишлари мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Қуёш панеллари учун 153,6 млрд субсидия