date

Тошкент аэропортида E-Gate жорий қилинди

Тошкент аэропортида E-Gate жорий қилинди
Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни қабул қилиш ҳудудида автоматлаштирилган паспорт назорати тизими — E-Gate тўлиқ жорий қилинди, деб хабар қилди Uzbekistan Airports. Эндиликда шахсни текшириш жараёни 15-20 сония давом этади.

Турникетдан ўтиш учун йўловчи ўзининг биометрик паспортини қўйиб, юзини сканер қилиши етарли. Яқинда амалга оширилган кенгайтириш ишлари натижасида пойтахт аэропортидаги E-Gate тизими линиялари сони 20 тага етди.

Бу чора йўловчиларни ўтказиш имкониятини сезиларли даражада ошириш ва хизматни янада қулай қилиш мақсадида амалга оширилди. Компания маълум қилишича, E-Gate тизими Тошкент аэропортида илк бор халқаро терминалнинг жўнаш залида 2023 йилда ишга туширилган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент аэропортида E-Gate жорий қилинди