
Президент фармонига мувофиқ, Ўзбекистон аҳолиси Янги йил байрами муносабати билан кетма-кет беш кун дам олиш имкониятига эга бўлади. Қарорга кўра, 31 декабрдан 4 январгача бўлган давр тўлиқ дам олиш кунлари сифатида белгиланди.
Хусусан, 31 декабрь — чоршанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган. 1 январ — пайшанба эса анъанавий тарзда Янги йил байрами сифатида нишонланади. Байрам кайфияти шу билан чекланиб қолмайди: 2 январ, жума куни ҳам иш ҳафтаси туридан қатъи назар барча учун қўшимча дам олиш куни ҳисобланади.
Шунингдек, 3 январ — шанба куни олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди. 4 январ — якшанба эса одатий дам олиш куни сифатида қолади.
Муҳими, 31 декабрь ҳамда 2 январь кунлари иш ҳафтасининг беш ёки олти кунлик эканидан қатъи назар, барча ходимлар учун умумий дам олиш куни ҳисобланади. Бу эса кўпчилик учун Янги йил байрамларини хотиржам, оила даврасида ва саёҳатлар билан ўтказиш имконини яратади.
Қарор аҳоли орасида ижобий кайфият уйғотмоқда. Кўпчилик бу узоқ дам олиш кунларини яқинлари билан бирга ўтказиш, саёҳат қилиш ёки йил давомида тўпланган чарчоқни чиқариш учун қулай имконият сифатида баҳоламоқда. Янги йил байрами бу сафар нафақат байрам, балки ҳақиқий дам олиш фурсатига айланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.