
«Ювентус»нинг марказий ҳимоячиси Федерико Гатти ҳануз «Милан»нинг трансфер рўйхатида қолмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Турли манбалар аввалроқ «россонери» 27 ёшли футболчини қишки трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олишни истаганини ёзганди. Sky Sport хабарига кўра, Гаттининг «Милан»га ўтиши ҳозирча жуда қийин кўринади, бироқ вазият футболчининг ўзи трансферни қатъий талаб қилса ўзгариши мумкин.
Transfermarkt Гаттининг бозор қийматини 20 миллион евро деб баҳоламоқда. Жорий мавсумда италиялик ҳимоячи «Ювентус» сафида барча мусобақаларда 14 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди. Унинг туринликлар билан шартномаси 2030 йилгача амал қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.