date

Юта штати бизнес делегацияси Ўзбекистонга келади

Юта штати бизнес делегацияси Ўзбекистонга келади
Юта штатининг бизнес вакиллари ва хайрия лойиҳалари раҳбарларидан иборат делегация Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев билан ўтказилган учрашув якунида келишувга эришилди.

Президент Америка томонининг вакиллари, жумладан, Исо Масиҳнинг Охирги давр авлиёлари черкови оқсоқоли Девид Беднар, Stirling жамғармаси раҳбари ва АҚШ элчиси билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида Ўзбекистон ва Юта штати ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар инновациялар, тиббиёт, тоғ-кон саноати, сув таъминоти, аёллар тадбиркорлиги ҳамда инклюзив таълим соҳаларидаги лойиҳаларни кўриб чиқди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Юта штати бизнес делегацияси Ўзбекистонга келади