
2025 йилнинг дастлабки тўққиз ойида Ўзбекистон Бирлашган Араб Амирликлари, Хитой, Афғонистон, АҚШ ва Швейцарияга 4 мингдан ортиқ мобил телефон экспорт қилган. Миллий статистика қўмитаси берган маълумотларга кўра, ушбу экспортнинг умумий қиймати 1,3 миллион АҚШ долларини ташкил қилган.
Шу билан бирга, айни даврда Ўзбекистонга 3,2 миллион дона мобил телефон импорт қилиниб, уларнинг умумий қиймати 370,8 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Бу ўтган йилга нисбатан импорт ҳажмининг 7,4 фоизга ошганини кўрсатади.
2025 йил январь-август ойларида Ўзбекистоннинг умумий экспорт ҳажми 26,8 миллиард АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 33,3 фоизга ўсди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.