date

Мирзиёев Токаевни Тошкент-Ҳумо аэропортида кутиб олди

Мирзиёев Токаевни Тошкент-Ҳумо аэропортида кутиб олди
Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев давлат ташрифи билан Тошкент шаҳрига келди ва уни халқаро "Тошкент-Ҳумо" аэропортида тантанали кутиб олиш маросими билан қарши олишди. Тоқаев ушбу замонавий аэропортга ташриф буюрган биринчи давлат раҳбари бўлди.

Аэропортда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ўртасида дастлабки суҳбат бўлиб ўтди. Суҳбат давомида икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчиликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ташриф дастурига кўра, эртага, 15 ноябр куни олий даражадаги музокаралар ва Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Мирзиёев Токаевни Тошкент-Ҳумо аэропортида кутиб олди