date

Ўзбекистонда цемент импорти 8,6 баробар камайди

Ўзбекистонда цемент импорти 8,6 баробар камайди
2025 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга 72 минг тонна цемент импорт қилинган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,6 баробар камроқдир. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида маълум қилинди.

Пул кўринишида цемент импорти 4,4 миллион долларни ташкил этди. Асосий етказиб берувчи мамлакат Қозоғистон бўлиб, у 33,7 минг тонна ҳажмда цемент экспорт қилган.

Иккинчи ўринда Эрон жой олиб, у 31,2 минг тонна цемент етказиб берган. Кейинги ўринларда Қирғизистон (2,7 минг тонна) ва Тожикистон (2,5 минг тонна) туради.

Бешликни Россия ёпиб, у 1,2 минг тоннадан ошиқ қурилиш материалини экспорт қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда цемент импорти 8,6 баробар камайди