date

Жавоҳир Синдоров Ўзбекистон шахматида йилнинг энг кучли шахматчиси деб топилди

Жавоҳир Синдоров Ўзбекистон шахматида йилнинг энг кучли шахматчиси деб топилди

10 январь куни Ўзбекистон шахмат федерацияси ташаббуси билан ўтказилган матбуот анжумани мамлакат шахмат ҳаётида муҳим воқеалардан бирига айланди. Тадбирда 2025 йил якунлари сарҳисоб қилиниб, 2026 йил учун устувор режа ва мақсадлар очиқланди. Энг муҳими, йил давомида энг юқори натижаларга эришган шахматчилар ҳамда соҳа вакиллари муносиб тақдирланди.

Федерация маълумотига кўра, 2025 йилги FIDE Жаҳон кубоги ғолиби Жавоҳир Синдоров Ўзбекистонда “Йилнинг энг яхши шахматчиси” деб эътироф этилди. Унинг халқаро майдондаги барқарор ва ишончли ўйини, катта турнирларда қўлга киритган муваффақиятлари мамлакат шахматининг нуфузини янада оширди.

Аёллар ўртасида эса Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Умида Омонова йилнинг энг яхши аёл шахматчиси сифатида тан олинди. Унинг мусобақалардаги қатъиятли чиқишлари ва юқори натижалари мутахассислар томонидан алоҳида қайд этилди.

Ёшлар йўналишида ҳам иқтидорли шахматчилар эътибор марказида бўлди. 12 ёшгача бўлганлар орасида Нурмуҳаммад Нематиллахонов ва Хуснора Хусниддинова, 20 ёшгача бўлганлар ўртасида эса Афруза Ҳамдамова ҳамда Муҳиддин Мадаминов йилнинг энг яхшилари деб топилди. Пара шахмат бўйича Марсел Шоюсупов ва Селби Какишева юқори натижалари учун мукофотланди.

Шунингдек, фахрий шахматчи Ўктам Шералиев, энг яхши ҳакам Комилжон Азизов, таҳлилчи Улуғбек Тиллаев ва шарҳловчи Антон Кимнинг хизматлари ҳам алоҳида эътироф этилди. Тадбир якунида ғолибларнинг ютуқлари Ўзбекистон шахматининг келажаги учун мустаҳкам пойдевор экани таъкидланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Жавоҳир Синдоров Ўзбекистон шахматида йилнинг энг кучли шахматчиси деб топилди