Январнинг иккинчи ҳафтасида ёмғир ёғиши кутилмоқда

"Ўзгидромет" 12 январь, душанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Маълумотларга кўра, ҳафта бошида бир қатор ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин, шунингдек, туманлар ва шамолнинг кучайиши кутилмоқда.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқ томондан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-7 даража илиқ, кундузи эса 11-13 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди, аммо баъзи жойларда туман пайдо бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи ҳудудларда эса 13-18 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқдан 2 даража илиққача бўлади, шимолда баъзи жойларда 5-7 даража совуқ бўлиши мумкин. Кундузи 2-7 даража илиқ, баъзи жойларда эса 10 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Туманлар пайдо бўлиши эҳтимоли бор. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда эса 13-18 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи эса 13-18 даража илиқ бўлади, чўл ҳудудларида баъзи жойларда 7-12 даража бўлиши мумкин.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 9-14 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи эса 10-15 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, аммо баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи эса 13-18 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, аммо баъзи жойларда туман бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4 даража совуқдан 1 даража илиққача, кундузи эса 3-8 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёки қор ёғиши мумкин. Туманлар кузатилиши эҳтимолдан холи эмас. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда эса 13-18 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқдан 2 даража илиққача, кундузи эса 3-8 даража илиқ бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!