date

Февралда 1 синфлар учун яна таътил бериладими?

Февралда 1 синфлар учун яна таътил бериладими?

Ўзбекистонда 1 синф ўқувчилари учун февраль ойида қўшимча бир ҳафталик таътил берилиши белгиланган. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган низомда қайд этилган.

Низомга кўра, 1 синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади. Таътил муддати эса ҳар бир мактабнинг ўз педагогик кенгаши қарори асосида белгиланади. Яъни, таътилнинг аниқ қайси ҳафтага тўғри келиши мактабнинг ички тартиби ва қароридан келиб чиқиб белгиланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, мактабларда қишки таътил ўтган йилнинг 28 декабридан бошланган эди. 2026 йил 11 январь якшанба — дам олиш кунига тўғри келгани боис, III чорак дарслари 2026 йил 12 январдан бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Февралда 1 синфлар учун яна таътил бериладими?