
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ишсизликка қарши кураш бўйича ўтказилган йиғилишда икки ҳоким ва уларнинг ўринбосарларини ишдан олди. Лавозимидан озод этилганлар қаторида Денов тумани ҳокими Илҳом Абраров, Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов ва уларнинг ўринбосарлари бор.
Абраров 2023 йил январ охиридан 2025 йил ноябригача Денов тумани ҳокими лавозимида ишлаган. Юсупов эса 2023 йил августидан жорий йил ноябригача Чироқчи туманига раҳбарлик қилган.
Уларнинг ишдан олиниши сабаби – қашшоқликка қарши курашдаги суст натижалар бўлди. Йиғилишда Денов туманида аҳолига иш билан таъминлаш масаласи эътиборсиз қолдирилгани қайд этилди.
Туманда Узун туманига қараганда 4,5 баробар кўп маблағ ажратилган бўлса-да, 1,2 минг оиланинг даромадида ўзгариш кузатилмаган. Худди шундай вазият Чироқчи туманида ҳам кузатилди.
Бу йилда туманда маҳаллалардаги тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун 309 миллиард сўм кредит ажратилган, аммо туман раҳбарияти томонидан аҳолига битта ҳам тайёр лойиҳа таклиф қилинмаган. Йиғилишда давлат раҳбари Узун тумани тажрибасини мисол сифатида келтирди.
Туманнинг раҳбарияти 70 миллион доллар хорижий инвестицияни жалб қилишга муваффақ бўлган.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.