date

2026 йил учун иш вақти календари эълон қилинди

2026 йил учун иш вақти календари эълон қилинди

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан 2026 йилга мўлжалланган иш вақти календари ишлаб чиқилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати расмий хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу иш вақти календари Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2026 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармони, шунингдек 2025 ва 2026 йил календарлари асосида тайёрланган.

Ҳужжатда турли иш ҳафталари учун ҳисоб-китоблар аниқ келтирилган. Яъни, 5 кунлик (40 соатлик), 6 кунлик (40 соатлик) ва 6 кунлик (36 соатлик) иш ҳафталари бўйича ойлар, чораклар, ярим йиллик ва йил кесимида иш соатлари меъёри ҳамда иш кунлари сони алоҳида ҳисоблаб чиқилган. Шунингдек, 2026 йилда нишонланадиган расмий байрам кунлари ва байрамолди иш кунларида иш вақти меъёрлари ҳам махсус тартибда белгилангани қайд этилган.

Вазирлик таъкидлашича, ушбу ҳужжатдан қуйидаги мақсадларда фойдаланиш мумкин:

-иш жадвалларини ишлаб чиқишда;

-таътилларни режалаштириш ва расмийлаштиришда;

-ойлик, чораклик ва йиллик иш соатларини аниқлашда ҳамда бошқа амалий ишлар учун.

Шу билан бирга, агар Президент Фармони билан қўшимча дам олиш кунлари белгиланса ёки дам олиш кунлари кўчирилса, ушбу иш вақти календари ҳам янгиланиши мумкинлиги алоҳида қайд этилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » 2026 йил учун иш вақти календари эълон қилинди