date

Ираола Семеньонинг кетиши сабаб афсусдалигини яширмади

Ираола Семеньонинг кетиши сабаб афсусдалигини яширмади

Англия Премьер-лигасининг 21-турида «Борнмут» «Тоттенҳэм»ни мағлуб этди ва бу натижа «гилослар» бош мураббийи Андони Ираолани хурсанд қилди. Сўнгги ҳафталарда омад кўп бор юз ўгирганини айтган испаниялик мутахассис бу ғалаба жамоа учун ниҳоятда муҳим бўлганини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бироқ Ираоланинг кайфияти тўлиқ кўтаринки эмас: клуб Антуан Семеньони «Манчестер Сити»га яхши суммага сотаётгани сабабли у футболчи билан хайрлашишга тўғри келишини билдирди. Мураббий Семеньо айнан шу ўйинда ўз меҳнатига яраша лаҳзани топганини, аммо бу учрашув унинг «Борнмут» сафидаги сўнггиси бўлиши эҳтимоли юқорилигини қайд этди.

21-турдан кейин «Борнмут» Англия чемпионати турнир жадвалида 15-ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ираола Семеньонинг кетиши сабаб афсусдалигини яширмади