
Қозоғистоннинг SCAT Airlines авиакомпанияси Туркистон Ҳазрати Султон халқаро аэропортидан Ўзбекистоннинг учта шаҳрига — Урганч, Бухоро ва Самарқандга янги тўғридан-тўғри авиарейсларни йўлга қўйди. Мазкур йўналишлар учун чипта савдоси аллақачон бошланган.
Туркистон — Урганч — Туркистон йўналишидаги парвозлар 1 декабрдан бошланади. Ушбу рейслар душанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилади.
Туркистон — Бухоро — Туркистон маршрути 2 декабрдан ишга тушади. Парвозлар сешанба, пайшанба ва шанба кунлари режалаштирилган.
Туркистон — Самарқанд — Туркистон йўналишидаги мунтазам рейслар 3 декабрдан амалга оширилади. Ушбу йўналишда парвозлар чоршанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.