date

Алонсо «Барселона»га қарши асосий таркибни танлади

Алонсо «Барселона»га қарши асосий таркибни танлади

Якшанба куни Мадриднинг «Реал» жамоаси «Барселона» билан Испания Суперкубоги финалида тўқнаш келади. «Эл класико» олдидан энг катта саволлардан бири — яқинда жароҳатдан қайтган Килиан Мбаппе илк дақиқалардан майдонга тушадими-йўқми. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Marca хабарига кўра, француз ҳужумчиси учрашувни захирада бошлайди. Бош мураббий Ҳаби Алонсо эса старт таркибида Гонсало Гарсияга ишонч билдиришга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе Мадриднинг «Атлетико»сига қарши ярим финал баҳсини ўтказиб юборганди — ўша ўйинда «қироллик клуби» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Юлдуз форвард Саудия Арабистонига дербидан кейин етиб келган, шунда унинг «Барселона»га қарши ўйинга тайёр бўлиши аниқ бўлганди.

Финал 00:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Алонсо «Барселона»га қарши асосий таркибни танлади