«Ньюкасл» маоши баландлиги сабаб Стерлингни рад этди

«Челси» вингери Раҳим Стерлингнинг «Ньюкасл»га кўчиши эҳтимоли жуда паст. Қишки трансфер ойнасида 31 ёшли футболчига даъвогарлар қаторида «сорокилар» ҳам тилга олинганди, бироқ келишув амалга ошмайдиганга ўхшайди. Football Insider хабарига кўра, «Ньюкасл» собиқ Англия терма жамоаси футболчисини унинг жуда катта маоши туфайли рўйхатдан чиқарган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Жорий мавсумда Стерлинг «Челси» сафида бирор учрашувда майдонга тушмади — у жамоа таркибидан четлатилган. Аввалроқ футболчига «Вест Ҳем», «Фулҳем» ва «Кристал Пелас» ҳам қизиқиш билаётгани айтилганди. Transfermarkt портали Стерлингнинг бозор қийматини 5 млн еврога баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг