Хорижда вафот этган ўзбекистонликларнинг жасадини олиб келиш учун фирибгарликлар кўпаймоқда

1 дақиқа ўқиш786
Хорижда вафот этган ўзбекистонликларнинг жасадини олиб келиш учун фирибгарликлар кўпаймоқда

Ижтимоий тармоқларда хорижда бўлиб турган ўзбекистонликларнинг вафот этган жасадларини олиб келиш учун турли пластик карта рақамлари орқали пул йиғиш ҳолатлари кўпаймоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ушбу ҳолатлар ҳақида маълумот берди.

Агентликнинг таъкидлашича, айрим шахслар эски ва нотўғри маълумотлардан фойдаланиб, одамларнинг ҳис-туйғуларини манфаатлари учун ишга солмоқда. Бу турдаги фирибгарликлар жамиятда ишончсизлик ва чалғитишга олиб келаётгани айтилган.

Миграция агентлиги фуқароларни ижтимоий тармоқларда тарқалган бундай ёлғон хабарларга ишонмасликка ва ҳар қандай ҳолатда пул ўтказмасликка чақирди. Қонуний ва ишончли йўл сифатида эса фақат расмий давлат органларига мурожаат қилиш тавсия этилди.

Агентлик шундан ташқари, агар Ўзбекистон фуқароси хорижда вафот этса, унинг жасадини Ватанга олиб келиш Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Бу учун марҳумнинг яқинлари ёки вакиллари Миграция агентлигига бевосита мурожаат қилишлари керак.

Миграция агентлиги аҳолига фақат расмий органларга ишончи бўлишига чақирди ва сохта хайрия эълонларидан огоҳ бўлишни таъминлашга ҳаракат қилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?