Марказий банк 2025 йил 37 та микромолия ташкилотини рўйхатдан ўтказди

Ўзбекистон Марказий банки 2025 йил давомида 37 та микромолия ташкилотини (МФТ) рўйхатдан ўтказди. Регулятор ҳисоботига кўра, шунингдек, тўртта тўлов ташкилотига фаолият юритиш учун лицензия берилган. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Ўтган йил якунлари бўйича Марказий банк битта микромолия банки ва битта кредит бюросини ҳам рўйхатдан ўтказган. Бундан ташқари, 12 нафар аудитор Ўзбекистонда ишлаш учун рухсатнома олган.
2025 йилда кредит ташкилотлари устав капиталидан улуш сотиб олиш бўйича берилган рухсатномалар сони 32 тани ташкил этди. Уларнинг асосий қисми микромолия сегментига тўғри келиб, 19 та рухсатнома МФТлар ҳиссасига тўғри келган, банклар бўйича — саккизта, ломбардлар бўйича эса — тўртта.
Ҳисоботда «Евроосиё банки»нинг банк лицензияси бекор қилингани ҳам қайд этилган. Ҳозирда ушбу банкни тугатиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Марказий банк молия секторида рақобатни кучайтиришга қаратилган ислоҳотларга ҳам тўхталиб ўтган. Регулятор баҳосига кўра, бу чора-тадбирлар молиявий тизим барқарорлигини мустаҳкамлаш ва аҳолига ҳамда бизнесга молиявий хизматлар имкониятни кенгайтиришга хизмат қилган.
Мамлакатда микромолиялаштиришни ривожлантириш доирасида микромолия банклари фаолиятига рухсат берилган. Шунингдек, 2025 йилда банкларни соғломлаштириш ва тугатиш бўйича қонун қабул қилиниб, уларни ёпиш тартиби тасдиқланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!