
Ўзбекистонда бугун кечаси совуқ ҳаво ва қаҳратон кузатилиши кутилмоқда. Ўзгидромет хабарига кўра, Қорақалпоғистон, Хоразм вилояти ҳамда Фарғона водийси ҳудудларида ҳарорат -3 даражагача пасаяди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан булутли бўлиб, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ҳарорат +9 дан +11 даражагача кўтарилади.
Аксарият ҳудудларда шамол шарқдан ғарб томон эсиб, тезлиги 7–12 м/с атрофида бўлади. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда кечаси ҳарорат -2 даражани ташкил қилади, баъзи жойларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин.
Марказий ва жанубий вилоятларда эса кечаси нисбатан илиқ, ҳарорат 0 дан +5 даражагача бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.