date

Балогун «Реал»га қарши ўйин алоҳида воқеа эканини айтди

Балогун «Реал»га қарши ўйин алоҳида воқеа эканини айтди

«Монако» ҳужумчиси ва АҚШ терма жамоаси футболчиси Фоларин Балогун Европа Чемпионлар лигасида Мадриднинг «Реал» клубига қарши бўладиган учрашув ҳақида фикр билдирди. Ўйин 20-январ куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Балогун «Реал»га қарши Чемпионлар лигасида майдонга тушиш ўзи учун илк тажриба бўлишини таъкидлади. У жамоа Мадридга фақат тажриба орттириш учун эмас, аниқ мақсад ва натижа илинжида бораётганини айтди.

Ҳужумчи «Монако» бу мавсум турнирда йирик рақибларга қарши яхши ўйин кўрсатганини эслаб, ижобий натижага эришиш мумкинлигига ишонч билдирди. Шунингдек, у «Сантяго Бернабеу»да «Реал»га қарши ўйнаш имконияти ўзи учун жуда катта воқеа эканини қўшимча қилди.

Ҳозирда «Монако» Чемпионлар лигаси турнир жадвалида 6 ўйинда жамғарган 9 очко билан 19-ўринда бормоқда. «Реал» эса 12 очко билан 7-поғонани эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Балогун «Реал»га қарши ўйин алоҳида воқеа эканини айтди