Марк Гехи «Манчестер Сити»да йилига 18 млн олади

Бугун, 19 январь куни «Манчестер Сити» «Кристал Пэлас» ҳимоячиси Марк Гехининг трансферини расман эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Transfermarkt маълумотларига кўра, Англия терма жамоаси аъзоси «шаҳарликлар» сафида мавсумига 18 миллион евро маош олади. Клубда ундан кўпроқ даромад қилаётган ягона футболчи — ҳужумчи Эрлинг Холанд бўлиб, унинг йиллик маоши 31,5 миллион еврони ташкил этади.
«Манчестер Сити» Гехи трансфери учун 23 миллион евро тўлади. Футболчи билан шартнома 2031 йил 30 июнгача имзоланди. Жорий мавсумда ҳимоячи клуб даражасида 33 ўйинда майдонга тушиб, уч гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг