
Ўзбекистон Конституциявий судида суд мажлисларида онлайн иштирок этиш, интернет-трансляцияларни йўлга қўйиш ва вазирлик ҳамда идоралар ўртасида электрон маълумот алмашувини ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Мазкур таклифлар президент Шавкат Мирзиёевга Конституциявий суд фаолиятини рақамлаштириш ва конституциявий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштириш масалалари бўйича тақдимот чоғида тақдим этилди.
Қайд этилишича, рақамли ечимлар судни ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бирига айланади. Хусусан, фуқаролар ва тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш жараёнларини соддалаштириш ва уларни тезкор кўриб чиқишни таъминлаш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, конституциявий шикоят институтининг самарадорлигини ошириш чоралари ҳам муҳокама қилинди. Суд томонидан қўлланилган қонун Конституцияга зид деб топилганда, бу суд қарорини қайта кўриб чиқиш учун асос бўлиши тартибини жорий этиш таклиф қилинмоқда.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.