date

Япония ва Ўзбекистон ўртасида саёҳат оқими жадал ортмоқда

Япония ва Ўзбекистон ўртасида саёҳат оқими жадал ортмоқда

2025 йилнинг январ–ноябр ойлари давомида Япония томонидан қабул қилинган ўзбекистонликлар сони сезиларли даражада ошди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ушбу даврда Қуёш чиқиш мамлакатига 2,7 минг нафар Ўзбекистон фуқароси ташриф буюрган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда 16,2 фоизга юқори. Яъни, япон йўналиши ўзбекистонликлар орасида тобора оммалашиб бормоқда.

Сафарларнинг асосий қисми сайёҳлик мақсадида амалга оширилган. Хусусан, 2,2 минг нафар фуқаро Японияга айнан дам олиш ва мамлакат билан яқиндан танишиш учун борган. Шу билан бирга, 294 киши қариндош-уруғларини зиёрат қилишни мақсад қилган бўлса, яна 137 нафар ёшлар таълим олиш ниятида Японияни танлаган. Бу эса ўзбекистонлик ёшлар орасида япон таълим тизимига қизиқиш ҳам ортганини кўрсатади.

Қизиғи, ҳаракат фақат бир томонлама эмас. Шу вақт оралиғида Ўзбекистонга ҳам қарийб 30 минг нафар япониялик ташриф буюрган. Бу ўтган йилга нисбатан салкам 41,1 фоизга кўп. Улардан мутлақ кўпчилиги — 27,6 минг киши сайёҳ сифатида келиб, мамлакатимиз тарихи, маданияти ва меъморий обидалари билан танишган.

Бундан ташқари, 1,5 минг нафар япониялик қариндошларини кўриш учун келган бўлса, 784 киши иш юзасидан, яна 71 нафар фуқаро эса ўқиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган. Ушбу рақамлар икки давлат ўртасидаги алоқалар нафақат туризм, балки таълим ва меҳнат соҳаларида ҳам фаол ривожланаётганини кўрсатади. Қисқаси, Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги борди-келди трендда — ва бу ҳали бошланиши, дейиш мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Япония ва Ўзбекистон ўртасида саёҳат оқими жадал ортмоқда