Туркияда парламент депутатлари муштлашиб кетишди

  • Дунё
  • 29-04-2016, 12:22
  • 1 162
  • Туркияда парламент депутатлари муштлашиб кетишди

    Туркия парламенти депутатлари мажлисда ёқалашиб, уришиб кетишди, деб хабар беради “Даракчи” нашри.

    Комиссия раисининг депутатлардан дахлсизликни олиб ташлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ҳақида муҳокама кетганда залдан парламентарий ёрдамчиларининг чиқиб кетишини талаб қилиши жанжалга олиб келди.

    Унинг бу талаби халқ демократик партияси вакилларининг норозилигини келтириб чиқарди. Шундай қилиб, муҳокама ниҳоясига етмай, 2 майга кўчирилди.