РФ сенатори: Россия Марказий Осиё мамлакатлари билан виза режими ўрнатиши зарур » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

РФ сенатори: Россия Марказий Осиё мамлакатлари билан виза режими ўрнатиши зарур

Дунё 2-05-2016, 21:02 923
РФ сенатори: Россия Марказий Осиё мамлакатлари билан виза режими ўрнатиши зарур

Россия хавфсизлик кенгаши раиси биринчи ўринбосари Франц Клинцевич бу мамлакатлардан чиққан кишиларнинг РФ ҳудудида амалга оширган қатор жиноий ишларини инобатга олиб, Россия Марказий Осиё мамлакатлари билан виза режимини ўрнатиши зарурлигини билдирди. Бу ҳақида Sputnik хабар берди, дейилади "Кун" нашрида.

Сенатор Россия фуқаролигига қабул қилиш талаблари қатъийлаштирилиши кераклигини таъкидлади.

"Ҳамма нарсанинг чегараси бор. Сызран шаҳри полиция собиқ бошлиғи ва унинг оиласининг Марказий Осиёдан чиққан кишилар томонидан ваҳшийларча ўлдирилиши - бу ҳаддан ошишлик. Шунингдек, ўзбекистонлик ақли норасо энага аёл томонидан москвалик қизнинг ўлдирилиши барчанинг ёдида", - деди Клинцевич журналистларга.

Унинг сўзларига кўра, Россия ўзи учун нима муҳимроқ эканлигини аниқлаб олиши керак: қўшни мамлакатлар билан дўстона муносабатларми ёки мамлакат фуқароларининг хавфсизлиги.

"Ҳозирча бу иккисини тенг олиб боришнинг иложи йўқ экан, мен виза режими киритилишини қўллаб-қувватлайман ва унинг амалда қарор топиши учун ҳар қанақасига ҳаракат қиламан", - деди парламентарий.

У гап Қозоғистон ва Қирғизистон ҳақида кетмаётганлигини алоҳида таъкидлади, бу давлатлар билан Россиянинг ўзаро иқтисодий муносабатлари бор.

24 апрель куни эрталаб Сызрандаги Ивашевка қишлоғидаги бир уйда олти кишининг жасади топилди. Улардан бири - Сызран полициясининг собиқ бошлиғи Андрей Гошт, қолганлар - унинг оила аъзолари. Ўлимига қадар Гошт Самара вилояти ИИВДБ штаби раҳбар ўринбосари лавозимини эгаллаб келган. Тергов давомида гумон қилинаётган уч нафар шахс қўлга олинди, улар Марказий Осиё республикаларидан бирининг фуқаролари бўлиб чиқди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.